UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  5 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

Интервью. Али Мабҳут: "Ҳужумчи сабрли бўлиши керак" Янгиликлар

Интервью. Али Мабҳут: "Ҳужумчи сабрли бўлиши керак"

Теглар :  Али МабҳутБАА
Сабр-қаноат яхшиликка етаклайди. БАА термаси аъзоси Али Мабҳут ушбу ақидага амал қиладиганлар тоифасидан.

26 ёшли форвард нафақат ўз мамлакати, балки Осиёнинг энг кучли тўпурарларидан бирига айланиб улгурган. FIFA.com сайти ушбу футболчи ҳақида маълумотлар бериш асносида ундан интервью олди.

Мабҳут 1990 йили Абу-Дабида туғилган. Ушбу воқеадан тўрт ой ўтиб, БАА термаси илк марта (ҳозирча ягона) жаҳон чемпионатида иштирок этди. Али 19 ёшида амирликларнинг «Ал-Жазира» клубида дебютини ўтказди. Дарҳол ишга киришган вундеркинд ўзидан ёрқин таассурот қолдириб, тез орада ёшлар термаси (U-20) таркибида Мисрда ўтказилган мундиалга йўл олди.

Мазкур турнирдан сўнг Мабҳутнинг халқаро ареналардаги иштироки давом этди: 2012 йили Олимпиадада қатнашган бўлса, орадан бир йил ўтиб, бош жамоада ҳам ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш эта бошлади.

«Миллий терма таркибидан жой олганимдан жуда фахрланаман, - дейди ҳужумчи FIFA.com сайтига берган интервьюсида. - Шунинг баробарида бу зиммамга улкан масъулият юклайди. Ишончни оқлаш, кучлилар қаторида ўйнашга муносиб эканимни исботлашга тўғри келади».

2012 йилдан бошлаб, Форз кўрфази кубогида қатнашган қаҳрамонимиз 2013 йили рақиблар дарвозасини икки марта ишғол қилган бўлса, 2014 йили ушбу турнирда 5та гол уриб, тўпурарликни қўлга киритди. Шунингдек, Осиё кубоги-2015да ҳам голеадорлик хусусиятларини намойиш этди.

«Ҳар бир футболчи ўз олдига мақсад қўйиб, уни амалга ошириш учун ҳар қандай синовга тайёр туриши лозим. Айнан шу нарса сўнгги йилларда ўсишга эришишимга туртки вазифасини ўтади».

Айтиш жоизки, Австралияда ўтказилган Осиё кубоги-2015 мусобақасида Мабҳут турнир тарихидаги энг тезкор гол муаллифига айланди: гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсда Баҳрайн дарвозасини ишғол қилиш учун 14 сония кифоя қилди ва Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллади.

«Ушбу натижадан жуда қувондим, у менга руҳий қувват бағишлади. Исмим ва мамлакатимиз номи Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллашини хаёлимга келтирмагандим. Келгусида бундан ҳам юқорироқ кўрсаткичларга эришишдан умидворман».



ЖЧ-2018 саралашининг учинчи раундида БАА термаси Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Таиланд ва Ироқ жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади. Рақиблар анча жиддий бўлишига қарамай, Мабҳут жамоадошлари омадли старт олишди: сафарда Осиё гранди - Япония термаси мағлубиятга учратилди.

«Кунчиқар юрт»даги ғалабадан ҳар қанча фахрлансак арзийди, - дейди Али. - Мундиалда иштирок этишни хоҳласангиз, ҳар қандай жамоани таслим этишга қодир бўлишингиз, ўзингизга ишонишингиз даркор. Кейинги турда Австралия термасига имкониятни бой бердик, аммо ёмон ўйнамадик. Ушбу мағлубият ҳеч нимани англатмайди, ҳали ҳаммаси олдинда. Япония жамоасидан уч очко олишимиз биздаги қатъиятни оширди».

Учинчи ўйинда БАА термаси таиландликларни мағлубиятга учратди - 3:1. Ушбу баҳсда Мабҳут ўз ҳисобига иккита гол ёзиб, йил бошидан буён ўзини таъқиб этиб келаётган нурсизликка якун ясади.

«Ҳужумчи бир вақтнинг ўзида ҳам қатъиятли, ҳам сабрли бўлиши лозим. У ўз мақсадини аниқлаб олиб, уни амалга оширишга ишониши даркор. Кейинги ўйинларда ҳам рақиблар дарвозасини ишғол қилишдан умидворман, ўзимга ишончим юқори».

Шунингдек, Мабҳут Саудия Арабистонида бўлиб ўтган навбатдаги ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Чунки мазкур баҳсдаги ижобий натижа БАА термасининг жаҳон ареналаридаги иштирок сари яна бир қадам ташлашини англатарди. Қаҳрамонимиз эса 2009 йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда бундай тажрибага эга бўлиб улгурган.

«Жаҳон чемпионатида қатнашиш - ҳар бир футболчининг орзуси, - дейди у. - Айрим жамоадошларим қатори мен ҳам ЖЧ(U-20)да иштирок этганман - у ердаги муҳит ажойиб эди. Катталар ўртасидаги мундиал бундан ҳам ёрқинроқ таассурот қолдириши мумкинлигини фақат тасаввур қилишим мумкин, холос. Термамизнинг ҳар бир вакили БААни тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси сари етаклашга тайёр».

Ушбу мақсадга етиш учун Мабҳутдан захирасидаги сабр-қаноатнинг қолган қисмини ҳам қўллаш талаб этилади. Шу тариқа, амирликлар миллий жамоасига ишқибозлик қиладиганлар қалбига қувонч бахш этиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика