UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  3 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Интервью. Акмал Мозговой: "Бу ҳали максимум эмас" Янгиликлар

Интервью. Акмал Мозговой: "Бу ҳали максимум эмас"

Қаршининг "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой журналист Эмил Бекмуҳамедовга "Насаф" ўйинидаги муваффақият сири, чемпионлик учун курашдаги рақиблари ва Чемпионлар лигаси-2 доирасида кутилаётган ўйинлар ҳақида сўзлаб берди.

- "Насаф"нинг жорий мавсумдаги ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Менимча, ушбу мавсумда жамоамизнинг ўйини энг юқори баҳога лойиқ. Жамоадаги ҳар бир ўйинчи муваффақиятли натижаларга эришиш ва олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун ўзининг бор куч-ғайратини сафарбар этмоқда.

- Фикрингизча, "Насаф"нинг жорий мавсум муваффақиятли ўйин кўрсатишида қандай сир бор?
- "Насаф"нинг муваффақиятли ўйин кўрсатишининг сири шундаки, ҳар бир футболчи ўз вазифасини профессионаллик билан, бор кучини сарфлаган ҳолда бажармоқда. Биз ягона мақсад - ғалаба қозониш йўлида максимум имкониятимизни ишга соламиз. Ўйлайманки, бу нафақат ушбу мавсум, балки ўтган йилларда ҳам муваффақиятимиз гарови бўлган.




- Мавсумнинг қолган қисмида ўз олдингизга ва жамоавий қандай мақсадлар қўйгансиз?
- Жамоамиз ўз олдига ҳамиша юксак мақсадларни қўяди: ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Умид қиламанки, ушбу мавсумда чемпионликни қўлга киритамиз. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигаси-2'да имкон қадар узоқроққа боришни режа қилганмиз. Ўз навбатида, жорий мавсум кўпчиликнинг узоқ вақт мобайнида хотирасида қолиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

- "Насаф"нинг Ўзбекистон кубогини эрта тарк этиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Жамоа бу натижани қандай қабул қилди ва сизнинг фикрингизча, нима нотўғри кетди?
- Ўйлайманки, Ўзбекистон кубоги жорий мавсумда қўлга киритишмиз мумкин бўлган, аммо бой берилган яна бир соврин ҳисобланади. Лекин шуни англашимиз керакки, футболда ҳар ким ютиши ёки ютқазиши мумкин. Бу сафар омадимиз келмади, чунки футболда ҳеч ким хатолардан муҳофазаланмаган. Бу футболнинг энг муҳим қисмларидан биридир.

- Олдинда жамоани ОФК Чемпионлар лигаси-2'даги иштирок кутиб турибди. Ушбу турнирдан нима кутяпсиз, халқаро майдондаги ўйинларга қандай тайёргарлик кўряпсиз?

- ОФК Чемпионлар лигаси-2 учрашувларига максимал тайёргарлик билан етиб борамиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, финалга қадар етиб боришга ва уддасидан чиқсак, кубокни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.




- Жорий мавсум давомида ўз формангиз ва ўйинингизни қандай баҳолайсиз? Қайси жиҳатларингизни яхшилашни хоҳлайсиз?

- Агар ўн балли шкала бўйича баҳоласак, жорий мавсумдаги формамни етти-саккиз баллга баҳолайман. Бу ҳали максимум эмас. Ҳали ўз устимда ишлашим керак бўлган жиҳатлар бор, лекин бу сир бўла қолсин.

- Нима деб ўйлайсиз, чемпионлик учун курашда "Насаф"нинг асосий рақиби қайси жамоа ҳисобланади?

- Асосий рақиб сифатида битта жамоани қайд этолмайман, лекин ОКМК ушбу мавсумда яхши ўйнаётганини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор"ни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

- Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови сиз ва жамоанинг олдинга интилиши учун қандай ёрдам беради? Мухлисларингизга қандай дил изҳорларини айтишни хоҳлайсиз?

- Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча куч бағишлайди, айниқса, ўйин якунида бу сезилади. "Насаф" мухлисларига шуни айтишни истардимки, қаерда бўлишимиздан, қандай натижага эришишимиздан қатъи назар, бизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин. Биз ҳар доим уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиламиз, бу бизга ҳар бир учрашувда қўшимча куч ва мотивация беради.


Эмиль Бекмухаммедов суҳбатлашди

Оқил Абдубарнаев таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика