"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
1 авг 2024
Чжанлар оиласи "Портимоненсе" клубига қизиқиш билдирмоқда.

"Suning Holdings Group" компанияси ва "Интер"нинг собиқ эгалари бўлмиш Чжанлар оиласи ўтган мавсум Примейра-лигадан тушиб кетган умумий суммаси 80 млн еврони ташкил қилаётган "Портимоненсе" клубини сотиб олишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Чжанлар оиласи "Интер"га 2016-2024 йиллар давомида эгалик қилди. Бироқ клубни гаров сифатида қўйиб, кредитларини тўлай олмаганидан кейин эгалик ҳуқуқидан маҳрум бўлганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: A Bola