Интерконтинентал Кубок-2019. Тожикистон терма жамоаси 2 турда Сурияга тўқнаш келди

Eldor Akmurzayev
10 июл 2019
Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида тўртта терма жамоа ўртасида Интерконтинентал Кубок-2019 ўртоқлик мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун, Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси Сурияга қарши тўқнаш келиб, Комрон Турсунов ҳамда Илҳом Баротовнинг голлари эвазига зафар (2:0) қучди. 

Аввалги турда тожикистонликлар мезбонларни 4:2 ҳисобида таслим этишганди. 

Мусобақада шунингдек, Ш.Корея вакиллари ҳам қатнашмоқда. Улар илк турда Сурияга 2:5 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон сўнгги турни 15 июль санасида Ш.Кореяга қарши ўтказади. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia