

"Интер" клуби узоқ йиллардан бери клуб дарвозасини қўриқлаб келган дарвозабон Самир Ханданович жамоани тарк этганини маълум қилди. 38 ёшли дарвозабонни клуб "тарихдаги энг кучли дарвозабонлардан бири" деб атади.
Маълумот учун, Ханданович "Интер" сафида 455 та учрашувда майдонга тушган. У "Интер" сафида энг кўп майдонга тушган ўнта ўйинчидан бири ҳисобланади.



