"Интер" ва "Наполи" Наби Кейтанинг вазиятини ўрганмоқда

Sherzod Nurmatov
1 апр 2023
А Серия клублари "Ливерпуль" футболчиси Наби Кейтанинг ҳолатини ўрганиб чиқяпти.

Инглиз клуби ярим ҳимоячиси фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. 2018 йилда "Лейпциг"дан "Энфилд"га олиб келинган 28 ёшли футболчи умидларни оқлай олмади. 

Жароҳатлардан боши чиқмагани ва бир маромда ўйин кўрсата олмагани боис Гвинея терма жамоаси аъзоси асосий ўйинчилар рўйхатидан тушиб қолди. 

Кейта жорий мавсум охирида Мерсисайд клуби билан шартномасини якунига етказади. Унинг янги битимга эга бўлиши эҳтимоли жуда паст.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN