"Интер" қаторасига 8 ўйиндан буён ютқазмаяпти – 7 ғалаба ва дуранг. Кейинги рақиблар – "Арсенал" ва "Наполи"

Omonjon To`xtamirzayev
4 ноя 2024
"Интер" мағлубиятсиз сериясини 8 та ўйингача етказди.

Тунда А Серия 11-тури доирасида "нерадзурри" "Венеция"ни (1:0) мағлубиятга учратишди.

Барча мусобақалардаги охирги 8 ўйинда "Интер" 7 бор ғалаба қозонди ва 1 марта дуранг қайд этди – "Ювентус" билан (4:4).

Симоне Индзаги жамоаси сўнгги бор 22 сентябрь куни "Милан"га имкониятни бой берган (1:2) эди.

Кейинги беллашувда "Интер" ЕЧЛ доирасида "Арсенал"га рўбаро келади. Учрашув 6 ноябрга белгиланган. Кейинги якшанба куни эса Италия чемпионати етакчиси бўлиб турган "Наполи"га қарши беллашув бўлади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia