"Интер" ўта бой бўлган хитойликнинг қўлига ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
15 янв 2019
"Alibaba Group" асосчиси, хитойлик тадбиркор Жек Ма "Интер"нинг 31 фоиз акцияларини сотиб олмоқчи.

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, Ма ҳозирда "Интер"нинг эгаси бўлиб турган Эрик Тохирдан акцияларни сотиб олмоқчи.

Ма акцияларни талаб қилинган 150 миллион еврога сотиб олмоқчи. "Forbes" нашри хабарига кўра, Ма Хитойнинг энг бой инсони ҳисобланади. Унинг бойлиги 35 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

"Интер" ҳозирда 39 очко билан А Сериянинг 3-жамоаси бўлиб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports