"Интер" "Наполи"га Инсинье учун 15 миллион евро тўлашга тайёр

Alisher
15 авг 2021
"Интер" "Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Инсинье учун даъвогарлик қилмоқда.

Милан клуби неаполликлар билан шартномаси келаси йилда якунланадиган футболчи учун 15 миллион евро тўлашга тайёр.

30 ёшли Инсиньенинг ўзи Миланда тўрт йиллик шартнома олади. Бундай ҳолатда, у бир мавсум учун 6 миллион евро маош олади.

Футболчи 2020/21 йилги мавсум барча мусобақаларда 48та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 11та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport