

"La Gazzetta dello Sport" маълумотига кўра, Милан клуби янги мавсум олдидан ёш ва ўзини кўрсатишни истайдиган 3 футболчи: ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчини таркибига қўшиб олишни режа қилган.
Бу йўлда "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси асосий мақсад қилиб олинган. Даниялик футболчининг ўзи А Серияга қайтишга тайёр, бироқ бунинг учун клублар келишиб олишлари керак. "Интер"дагилар футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш ишларини олиб бормоқда.



