

"Милан" "Интер"га Сан-Донато ҳудудида янги стадион қуриш лойиҳасини тақдим этди. "Нерадзурри" қўшниларининг таклифини қабул қилмади, дея хабар берди "Calcio Finanza".
"Қора-кўклар"ни ушбу ҳудудда арена қуриш ғояси қизиқтирмади. Бундан ташқари, "нерадзурри" ўз стадионини Роццанода қурмоқчи.
Бироқ ҳозирда "Интер"да молиявий муаммолар бор, шу туфайли клуб сотилиши мумкин. Финляндиялик тадбиркор уни сотиб олишга қизиқмоқда.



