

"Sky Sport Italia" хабарига кўра, "Милан"га қарши ўйинда камида 2 нафар ўйинчининг майдонга тушиши сўроқ остида. Дензел Дюмфрис (суратда) тўпиғи муаммоси билан Нидерландия терма жамоаси йиғинидан эрта қайтганидан сўнг "Интер"нинг машғулотларини яна ўтказиб юборди.

Пётр Зелиньски ҳам Польша терма жамоасидан болдиридан жароҳат олиб қайтгани учун муаммога дуч келмоқда.
Бироқ бу "Милан"да байрам қилиш учун етарли сабаб эмас: Дюмфрис сингари Сантьяго Хименес ҳам тўпиғи билан боғлиқ муаммога йўлиқди ва у ҳатто захира ўриндиғига ҳам ўтирмаслиги мумкин.



