"Интер Майами"га ўтиши кутилаётган Альба учун тўрт даъвогар бор
11 июл 2023 20:29
Янгиликлар
"Интер Майами"га ўтиши кутилаётган Альба учун тўрт даъвогар бор
Жорди Альбада Европада қолиш имконияти бор.
Олдинроқ маълум қилинганидек, "Барселона"нинг собиқ футболчиси "Интер Майами"га ўтиши кутилаётганди. Бироқ "As" маълумотига кўра, ҳали трансфер ишлари тўлиқлигича келишиб бўлинмаган.
34 ёшли футболчининг олдида Европада қолиш имконияти ҳам бор. Унга "Интер" ва "Бенфика" даъвогарлик қилмоқда. Шунингдек, Саудия Арабистонининг икки клуби футболчига таклиф билан чиққан, аммо ушбу клубларнинг номлари сир тутилмоқда.
Альба якунланган мавсумда ЛаЛиганинг 24 ўйинида қатнашиб, 2 гол ва 3 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар