

"Нерадзуррилар" Лукакунинг муваффақияти сабаб "қизил иблислар"га 1,9 миллион евро бонус тўлашди.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли ўйинчи Милан клубига 2019 йилнинг ёзида ўтган эди. Ромелу "Интер" билан 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Лукаку жорий мавсум А Серия доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 6та ассист қайд этди.



