"Интер" Иммобилега қизиқмоқда. Клуб вакиллари 34 ёшли форварднинг агенти билан учрашишди
17 мар 2024 20:49
Янгиликлар
"Интер" Иммобилега қизиқмоқда. Клуб вакиллари 34 ёшли форварднинг агенти билан учрашишди
Чиро Иммобиле "Лацио"дан "Интер"га ўтиши мумкин.
Милан клуби 34 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқади.
"Нерадзурри" вакиллари "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигаси жавоб ўйинидан олдин бир неча ўйинчиларнинг агентлари билан учрашишган. Улар орасида Иммобиленинг қизиқишларини ҳимоя қилувчи Марко Соммелла ҳам бўлган.
Форварднинг "Лацио" билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Олдинроқ, Чиронинг мухлисларнинг ҳужумлари сабаб Рим клубидан кетишни хоҳлаётгани хабар қилинганди.
Иммобиле жорий мавсум А Серия доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар