"Интер" ҳам Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурари Альваресга қизиқмоқда

Alisher
26 ноя 2021, 13:04
"Интер" "Ривер Плейт" ҳужумчиси Хулиан Альваресга қизиқмоқда.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Милан клуби спорт директори ўринбосари Дарио Баккин тез орада 21 ёшли ҳужумчини кўриш учун Аргентинага йўл олади.

Альварес жорий мавсум 18та ўйинда 17та гол урди. У Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ўйинчига Милан клубидан ташқари кўплаб Европанинг топ-клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira