

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "нерадзурри" раҳбарияти душанба куни трансфер битимини ёпиш ва футболчининг тиббий кўрик вақтини келишиш учун Турин клуби вакиллари ва 25 ёшли бразилиялик билан учрашади.
"Интер" Маттейс де Лигт кетса, "Ювентус" билан курашдан қочиш учун Бремер билан имкон қадар тезроқ шартнома имзолашга уринмоқда.
Бремер ўтган мавсум "Торино" сафида 33та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.



