

"Футболдаги 22 йиллик фаолиятимдан кейин бутсаларимни михга илиш вақти келганини тушундим. Худога шукр, футбол ва оилам учун!" - деб ёзди 41 ёшли Лусио.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси, "Бавария", "Интер" ва "Ювентус"нинг собиқ футболчиси ЕЧЛ ва ЖЧ-2002 ғолиби, Конфедерациялар кубогининг икки карра соҳиби бўлган.



