"Интер" Асамоадан қутулмоқчи

Sherzod Nurmatov
20 сен 2020
"Интер" хавбеки Квадво Асамоа тез фурсатларда клубни тарк этади.

Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, "нерадзурри" устози 31 ёшли ганаликка умид боғламаяпти. Шу сабабли клуб уни амалдаги трансфер ойнаси вақтида сотмоқчи.

Қайд этилишича, агар футболчи учун харидор топилмаса, у ҳолда ўзаро келишув бекор қилинади.

31 ёшли Асамоа "Интер"га 2018 йилда келиб қўшилган. Шу вақт ичида у 53 ўйин ўтказиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira