"Интер" Алексис Санчес билан шартномани узайтиришга тайёр

Alisher
11 фев 2022, 13:55
Миланнинг "Интер" клуби чилилик ҳужумчи Алексис Санчес билан меҳнат шартномасини узайтиришга қизиқмоқда.

Амалдаги шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Нерадзуррилар" 33 ёшли футболчига 2021/22 йилги мавсум сўнггида янги битим таклиф этиш ҳақида ўйлашмоқда. Шу билан бирга Санчес Милан грандида қолиши учун бироз маошининг тушишига розилик билдириши керак.

Алексис "Интер"га 2019 йилнинг ёзида келган эди. Аввалига у жамоада ижара асосида ҳаракат қилди, кейин миланликлар у билан тўлақонли асосда шартнома имзолашди.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal