

Учрашувнинг 11-дақиқасида “Интер” аъзоси Данило Д’Амброзио ҳисобни очди. Бу миланликларнинг ўйиндаги дарвозага йўллаган илк зарбаси эди. У эса гол билан якунланди. “Интер” А Cерия жорий мавсумида 7 та ўйинда илк зарба орқали ҳисобни очишга эришди. Бу эса жорий мавсумда А Cериядаги энг яхши натижа бўлиб турибди.



