

"Лоренцо "Наполи"ни севади, аммо биз шартномани узайтириш борасида келишувга эришишдан йироқмиз. "Торонто"нинг таклифи? Дель Пьеро каби МЛСдаги ўйинлар тажрибаси - тўлиқ амалга ошиши мумкин бўлган вариант. 2 январдан кейин нима бўлишини кўрамиз", - дейди Пизакане.
Инсинье 2021/22 йилги мавсум "Наполи" таркибида 18та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассист қайд этди.
30 ёшли италияликнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар амал қилади.



