

Манбага кўра, “Ривер Плейт” форварди Хулиан Альварес “Манчестер Сити”га ўтмоқда. “Шаҳарликлар” 21 ёшли ҳужумчининг трансфери учун 18,5 млн евро сарфлайди. Битим эса 5 йилга тузилиши кўзда тутилган. Альварес мавсумни ижара асосида ҳозирги жамоасида якунлаб қўяди.
Футболчи жорий мавсум Аргентина чемпионатида 20 ўйинда қатнашиб, 18+6 натижа кўрсатди.



