Инс: "Манчестер Юнайтед" мавсумни кучли тўртликда якунлай олмайди"

Aslanov Jasurbek
26 дек 2018, 11:39
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Пол Инснинг фикрича, Уле-Гуннар Сульшер шогирдлари Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумини кучли тўртликда якунлай олмайди.

"Сульшернинг матбуот анжуманини кўрдим, бу жамоага янги қон қуйилганга ўхшайди. У ҳали ҳам "болакай кўринишидаги қотиқ" ва доимо сиз истайдиган гапларни айтади.

Аммо "Манчестер Юнайтед" мавсумни кучли тўртликда якунлай олмайди. Бунга ишончим комил. "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси сифатида буни айтиш менга ёқмайди, аммо шундай бўлади" - дейди Инс.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Express