Инфантино Трампга футболка ва карточкалар совға қилди (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
29 авг 2018
АҚШ президенти Дональд Трамп оқ уйда ФИФА раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди.

"Соккер - бу ўйин. Адашмасам, сизлар уни футбол деб атайсиз. Бир кун келиб унинг номини ўзгартиришса керак" - деди Трамп.

"Буни муҳокама қилишимиз мумкин. Яқиндагина Россиядаги жаҳон чемпионатини якунладик. Уни 4 млрд киши томоша қилди" - дея жавоб қайтарди Инфантино.

Трамп АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган ЖЧ-2026га изоҳ бераётиб ҳазиллашди: "Бу турниргача вазифамни тарк этсам керак".

Учрашув якунида Инфантино Трампга футболка ва карточкалар совға қилди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AP