

"Очилиш учрашуви ва Конфедерациялар кубоги финали Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. Биз керакли кафолатларни олдик. Конфедерациялар Кубоги - жуда муҳим турнир ва Санкт-Петербург бутун дунёга намойиш этилади. Шаҳар ҳукумати бу мусобақа катта аҳамиятга эга эканлигини яхши билишади.
Тўғри, у ерда бажариладиган ишлар бор. Барчаси ўз вақтида бажарилишига ва аренани текшириб улгуришимизга ишонамиз. Бу менинг биринчи жаҳон чемпионатим, аммо мен бир нечта Европа чемпионатлари ташкиллаштиришда иштирок этганман. Доимо муаммолар бўлади. Ишлар давом этяпти, ҳеч ким бекор ўтиргани йўқ" - дейди Инфантино.



