Илёс Қурбонов: "Ҳужумчиларимизга маҳорат етишмади"

Aslanov Jasurbek
4 июл 2023, 00:04
"Металлург" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 8-тур учрашувидан (1:1) кейин мезбон жамоа мураббийи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Илёс Қурбонов: "Қийин ўйин бўлиши билгандик, чунки "Турон"га ҳам очко жуда керак эди. Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди, улардан фойдалана олмадик. Ҳисобни биз очганимизда ғалабага эришишимиз мумкин эди".

- Ғофуров ва Палич дисквалификация, Обрадович ва Станоевич ватанига қайтиб кегани учун бугунги баҳсда иштирок эта олишмади. Уларнинг йўқлиги қанчлик билинди?

- Уларнинг ўрнини эгаллайдиган футболчилар етарли. Бу йигитлар йўқлиги билинмади. 

- Ёзги танаффусда "Металлург"ни тарк этадиганлар ва клубга келадиганлар исмини айта оласизми?

- Селекционер ва мураббийлар маслаҳатлашиб, таркибни кучайтиришимиз керак. Чунки иккинчи даврани кучли жамоаларга қарши бошлаймиз. Иккинчи давра учун икки уч нафар футболчи олмоқчимиз. Ҳимоямиз оқсаяпти, ҳар ўйин гол ўтказиб юборяпмиз.

- Ҳужумчиларга вазиятлардан унумли фойдаланиш учун нима етишмади?

- Футболда бир қоида бор: "Сен урмасанг, сенга уришади". Бектемир Абдуманнонов ва Шаҳзод Нематжоновда вазиятлар бўлди, улар ёш ва йигитларга маҳорат етишмади деб ўйлайман.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia