

- Ўйин ҳақида фикрингиз...
- Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчисида "Турон" яхши ҳаракат қилди ва гол бўлиши вақт масаласи эди. Бу жараён содир бўлди. Бироқ иккинчи таймда ҳаммаси ўзгарди. Йигитларни табрикладим. Сўнгги 4 та ўйинда 10 очко тўпладик.

- Бугунги баҳсда "Металлург" дурангга розидек ўйнади...
- Ғалаба қозонишни истагандик, биринчи бўлимда Ортиқов бизни голдан қутқарди. Кўпчилик ғалабани кутганди. Чемпионатнинг бу даврида 4 та баҳсда 10 очко тўплаш катта машаққат талаб қилади.
- Иван Йосович анчадан бери майдонга тушмаяпти. У қачон сафга қайтади?
- Унда жароҳат бор, кичик танаффусдан сўнг сафга қайтади, деб ўйлайман.



