UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  5 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  10 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  1 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  2 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  5 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  46 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1

Ёрқин Назаров: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"

"Металлург" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 8-тур учрашувидан (1:1) кейин меҳмон жамоа устози матбуот анжуманида иштирок этди.

“Томошабоп футбол гувоҳи бўлдик. Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Рақибда ҳам, бизда ҳам қулай имкониятлар юзага келди. Шу сабаб, бугунги дуранг натижа адолатли бўлди.

Жамоанинг келажаги борасидаги қарорлар яқин кунларда маълум бўлади. Агар, ҳозирги таркиб сақлаб қолинадиган бўлса, уларнинг ёнига 3-4 нафар футболчи қўшиб, иккинчи даврага тайёрланамиз. Молиявий имкониятлар чекланадиган бўлса, U21 ва U19 жамоасидаги футболчилардан фойдаланамиз. “Турон” нафақат мавсумни якунлайди, келгуси мавсумда ҳам фаолиятини давом эттиради.

Йўқотадиган нарсамиз йўқ эди ва ғалаба учун келган эдик. Дебют баҳсимда дуранг қайд этилди. Умид қиламанки, ғалабалар ҳали олдинда.

Бекободга келишимиздан олдин жамоа билан машғулотлар ўтказдик ва йигитлар 50-60 фоиз кўрсатмаларни бажаришди. Ҳали ўз устимизда ишлашимиз лозим. Учрашув сўнгида жисмоний жиҳатдан толиқиб қолдик. Тактик жиҳатдан ҳам баъзи камчиликлар кўзга кўринди”, – деди Назаров.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика