Ильяраменди: "Реал" қийин вазифа бўлмаган, аммо менга мардлик етишмади"

Aslanov Jasurbek
23 мар 2017, 16:41
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилаётган Асьер Ильяраменди ўз вақтида "Қироллик клуби"га ўтганидан афсусда эмас.

"Реал" мен учун қийин вазифа бўлмаган, аммо мадрлик ва ишонч етишмади. Бироқ бу клубга ўтганимдан афсусда эмасман. "Реал"да ўйнаб кетишим мумкин эди. Ўша вақтдаги ёқимли хотираларни эслайман ва фаолиятимда олдинга сезиларли қадам ташладим деб ҳисоблайман" - дейди Ильяраменди.

Ильяраменди 2013-2015 йилларда "Реал" шарафини ҳимоя қилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca