

"Ўзимиздан жахлимиз чиқяпти. Австрияга вазиятлар яратиш учун ўзимиз имкон бердик. Доимо тўғри ўйнаш керак. Ҳимоя орқали ҳужум бошланади. Энди бундан ёмони бўлмайди, биз учун позитив ҳеч нима йўқ. 4 ой давомида бундай аччиқ натижалар остида яшаш жуда қийин. Энди биз март ойидаги учрашувларда яхшироқ бўлиш учун оптимал тайёрланишимиз керак. Ўшанда барчаси зўр бўлиши керак", - деди Гюндоган ZDF нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Германия термаси сўнгги икки ўртоқлик ўйинида Туркия (2:3) ва Австрия (0:2) термаларига мағлуб бўлди.



