UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  62 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Илҳом Шарипов "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан фикр билдирди Янгиликлар

Илҳом Шарипов "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан фикр билдирди

Кеча, 15 август куни «Динамо» стадионида мухлислар ва «Динамо» футбол клуби вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Клуби раҳбарияти, футболчилар ва мураббийлар штаби қатнашган ушбу тадбирда жамоанинг энг ашаддий ва жонкуяр мухлислари ҳам иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

Саволларга жамоа бош менежери Илҳом Шарипов жавоб берар экан, шундай деди:

- Авваламбор, ушбу учрашувда сиз азиз мухлисларимиз билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Биласиз, футбол аввало мухлислар учун. Самарқандлик ишқибозлар жамоамизнинг ҳар қандай натижасига қарамай, «Динамо»ни хоҳ уйда, хоҳ сафарда тинмай қўллаб-қувватлашмоқда. Бунинг учун улардан миннатдормиз. 

- Чинданам, иккинчи давра ўйинларини омадсиз бошладик. Кубок ярим финалида «Бунёдкор» билан сафарда дуранг қайд этган бўлсак, олий лиганинг сўнгги икки турида ўртамиёна жамоаларга қарши ўйнаб мағлубиятга учрадик. Бу натижалар биз каби мухлисларимизни ҳам ранжитгани табиий. Кўпчиликда «Динамо» иккинчи даврага тайёр эмасмиди қабилида саволлар туғилган бўлиши мумкин. Бунга жавобан айтаман, биз давралар оралиғида жиддий тайёргарлик кўрдик. 

- Таркибимиздан аксарият футболчилар бошқа жамоага ўтган бўлсалар-да, уларнинг ўрнини Фарҳод Тожиев, Аднан Ораховац, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов сингари яхши савияли футболчилар билан тўлдирдик. Сўнгги икки ўйиндаги қониқарсиз натижа омадсизлик билан боғлиқ. Йигитлар билан жиддий ишлашда давом этяпмиз, умид қиламанки бу тез орада ўз самарасини беради.

Илҳом Шарипов мухлисларнинг «Пахтакор»га қарши ўйин борасидаги саволларига ҳам жавоб берди:

- Чинданам биз биринчи даврада мағлуб этган «Пахтакор» билан бугунгиси ўртасида фарқ катта. «Нефтчи» билан ўйинда уларнинг кучини кўрдик. Аммо «Динамо» - «Пахтакор» учрашувида ҳар икки томонга ҳам осон бўлмайди. Йигитлар ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Биз Самарқандда мухлисларимиз қаршисида уларни хурсанд этиш учун бор куч ва ғайратимизни сарф этамиз. Мақсадимиз олий лигада яхши натижа кўрсатиш ва кубокда энг аввало финалга чиқиш. 

Бундан ташқари, мураббийлардан Олег Тюлькин, футболчилардан Акмал Бозоров, Абдумалик Абдуллаев, Фарҳод Тожиев, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов, Аднан Ораховац, Амиржон Сафаров, Сардор Сулаймоновлар сўзга чиқиб, мухлисларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Дўстона руҳда ўтган учрашув охирида мухлислар «Динамо»га кейинги баҳсларда омад ва зафарлар тилаб қолишди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика