UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   0 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  33 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  1 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0

Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати якунланди, энди у истаган жамоада ишлай олади Янгиликлар

Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати якунланди, энди у истаган жамоада ишлай олади

2019 йилнинг 1 апрелида ЎФА Этика қўмитаси томонидан "Навбаҳор" футбол клубининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 4 йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган эди.

2020 йилнинг 3 январида "Сурхон" футбол клуби Этика қўмитасига Илҳом Мўминжонов ишини қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилган. Мазкур мурожаатда "Сурхон" футбол клуби кафил сифатида Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификацияси бўйича қарорни қайта кўриб чиқиб, унинг мураббийлик фаолияти тикланиши сўралган.

Мазкур мурожаат ЎФА Этика қўмитаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, Илҳом Мўминжоновга нисбатан қўлланилган 4 (тўрт) йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш интизомий жазо чораси қисқартирилган ва унинг дисквалификацияси 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилди.

Маълумот учун, олдинроқ Мўминжонов Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийига айланиши ҳақида хабар чиққан эди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика