UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Гризманн "Барселона"да 7-рақамда ўйнамоқчи  1 18:30"Фанат Суперлига". "Металлург" – "Навбаҳор" 3:2  143 18:23Тьерри Анри «Арсенал» сафида авжига чиққан вақтлари  0 18:15"Фанат Суперлига". "Сўғдиёна" – "Aндижон" 2:2  133 18:02Андреа Пирло: "Барселона" мени кутмоқда"  1 18:00"Фанат Суперлига". "Насаф" – "Бухоро" 3:2  126 17:45"Фанат Суперлига". "Қизилқум" – "Пахтакор" 3:2  151 17:37Нойер "Бавария"дан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома талаб қилмоқда  0 17:30"Фанат Суперлига". "Машъал" – AГМК 3:1  84 17:15"Фанат Суперлига". "Сурхон" – "Қўқон-1912" 2:2  80 17:08Месси баёнот қилди. "Барселона" ўйинчилари маошларининг 70%га қисқаришига рози, бундан ташқари...  8 17:00"Фанат Суперлига". "Бунёдкор" – "Локомотив" 1:2  62 16:39#Уйдабўл! Нодирхўжа Юлдашев: 2005 йилнинг аламли хотиралари - Тошимуцу Ёшида!   8 16:33"Ман Сити" "Лейпциг" ўйинчиси учун "Реал" билан курашади  0 16:19Финалда Убайдуллаевни, Тошкентда Абрамовни, саралашда Қосимовни мағлуб этган мураббий ҳақида  2

Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати қисқартирилди Янгиликлар

Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати қисқартирилди

2019 йилнинг 1 апрелида ЎФА Этика қўмитаси томонидан "Навбаҳор" футбол клубининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 4 йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган эди.

2020 йилнинг 3 январида "Сурхон" футбол клуби Этика қўмитасига Илҳом Мўминжонов ишини қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаатда "Сурхон" футбол клуби кафил сифатида Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификацияси бўйича қарорни қайта кўриб чиқиб, унинг мураббийлик фаолияти тикланиши сўралган.

8 ой олдин 5 йилга футболдан четлатилган Илҳом Мўминжонов кейинги йил мураббийликка қайтиши мумкин

Мазкур мурожаат ЎФА Этика қўмитаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Қолаверса, Илҳом Мўминжонов чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, шунингдек уни дисквалификация қилишда асосан бир томонлама далилларга асосланганини билдирди. Бундан ташқари, Илҳом Мўминжонов Этика қўмитасига вазиятни янада яхшироқ ўрганиш учун қўшимча маълумотлар ва ўзи фаолият юритган футбол клублари ходимларининг у ҳақидаги тавсифномаларини тақдим этди.

Этика қўмитаси томонидан "Сурхон" футбол клубини Мўминжоновнинг бундан кейинги фаолиятига кафолат бераётганлиги, "Навбаҳор" клубининг ходимлари ва футболчилари томонидан унга нисбатан ижобий тавсиф берилганлиги, ўтган бир йил давомида мураббийнинг мазкур ҳолат юзасидан зарур хулосалар чиқарганлиги ва пушаймон бўлганлиги инобатга олиниб, Илҳом Мўминжоновга нисбатан қўлланилган 4 (тўрт) йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш интизомий жазо чораси қисқартирилди. Эндиликда ЎФА Этика қўмитаси қарорига кўра Илҳом Мўминжонов дисквалификацияси 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.

Шу билан бир қаторда, мазкур мураббий томонидан келгусида бу каби салбий ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда қатъий чора кўрилиши белгилаб қўйилди.


Видео Илҳом Мўминжонов унга бўлган туҳмат, Омон Ғофуровнинг бўхтонлари, ЎФА билан судлашиши, "Навбаҳор"дан кетгани ва Турғунбоев "Пахтакор"да ўйнамоқчи бўлгани ҳақида сенсацион интервью берди

Рейтинг: -69   

Фикрлар

+26   
25 фев 12:13:49
Юнусбек
yigit kishi xam aytadi xam qaytadi(;
+24   
25 фев 13:06:59
KOSONSOYIM
Бабаянни кечирган халқимиз Мўминжоновни хам кечирворса нима қипти
+19   
25 фев 13:20:54
ⓚⓗⓞⓡⓔⓩⓜ  ⓤⓝⓘⓣⓔⓓ
KOSONSOYIM фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бабаянни кечирган халқимиз Мўминжоновни хам кечирворса нима қипти
Bir mashxur siyosatchi olim shunday degan edi: "Qonunlar o'rgimchak to'riga o'xshaydi. Unga kichik-kichik hasharotlar yopishib qoladi, kattalari esa buzib o'tib ketaveradi!"

PFLimizning qonun-qoidalariga ham shunaqa (menimcha gapimni tushundingizlar)!
+15   
25 фев 13:58:10
ⓚⓗⓞⓡⓔⓩⓜ  ⓤⓝⓘⓣⓔⓓ
ⓚⓗⓞⓡⓔⓩⓜ  ⓤⓝⓘⓣⓔⓓ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bir mashxur siyosatchi olim shunday degan edi: "Qonunlar o'rgimchak to'riga o'xshaydi. Unga kichik-kichik hasharotlar yopishib qoladi, kattalari esa buzib o'tib ketaveradi!" PFLimizning qonun-qoidalariga ham shunaqa (menimcha gapimni tushundingizlar)!
Yani: Mo'minjonovga o'xshaganlar PFL to'riga yopishib qolaveradi, Babayanga o'xshaganlari esa buzib o'tib ketaveradi.

PFLimizning kelishilgan o'yin qilgan klublarimizni jazolashi ham xuddi shunaqa: Quyi ligadagi (kichik-kichik hasharotlar) jamoalar PFL to'riga yopishib qolaveradi, Superligadagi (kattalari) jamoalar esa PFL to'rini buzib o'tib ketaveradi.
+15   
25 фев 12:26:25
SAMAR
Buni uzbek fudboli diydilar. Biz Jaxon chempionatiga chiqamiz!!!!!!!!!
+13   
25 фев 12:50:29
НАВБАХОРИМ
Бу хабардан шуни тушундимки айблов бир томонлама дейиляпти яни уйин сотган жазоланяпти сотиб олган эса йук Менимча Илхомни ютуги шунда булгар.
+13   
25 фев 12:28:29
Эркин Агент
"Қолаверса, Илҳом Мўминжонов чин кўнгилдан пушаймон эканлиги..."

ШУ КУНЛАРДА КОТТАРО БОНКАНИ ЎМАРАМАН ДЕБ ТУРИБМАН, ШУНДО ИНСОНПАРВАР ДОВЛАТТА БИТТА УЗР БИЛАН КЕЙИНГИ ХАЁТИМИ РОХАТ-ПАРОҒАТДА ЎТКИЗИШКА НИМА ЕТСИН.
+13   
25 фев 12:25:05
абвгд
Биз билгандик, биз сезгандик.... корупция
+12   
25 фев 12:39:20
Ҳақиқат
Эркин Агент фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Қолаверса, Илҳом Мўминжонов чин кўнгилдан пушаймон эканлиги..." ШУ КУНЛАРДА КОТТАРО БОНКАНИ ЎМАРАМАН ДЕБ ТУРИБМАН, ШУНДО ИНСОНПАРВАР ДОВЛАТТА БИТТА УЗР БИЛАН КЕЙИНГИ ХАЁТИМИ РОХАТ-ПАРОҒАТДА ЎТКИЗИШКА НИМА ЕТСИН.
Сизни ёзганизни ҳаммаям тушунвурмиди))) Коррупция, таниш-билишлик, маҳаллийчилик...яна биз келажаги порлоқ давлат қурмоқчимиз...
+11   
25 фев 12:48:38
Vatandoshingiz
Аввало дисквалификация бермаслик керак эди бергандан сунг уни кискартириш яхши окибатларга олиб келмайди!Коррупция порахурлик аломати сезилиб колади еки уни янада авж олишига туртки булади!!
+10   
25 фев 12:37:38
YAZMARKAZ
Илхом Муминжоновни ёнини олиш эмас, лекин у уйин давомида, позиция танлашда доска чизиб уйин уйнатадиган Узбекистондаги ягона мураббий...
+9   
25 фев 13:41:24
Jahongirmirzo
Илхом муминжанов узб да уй учрашувларида 2.5 йил ютказмаган ягона мураббий сифатида тарихда колли. Андрей домла натижа килишига куп мухлисларни кузи йетмаяпди
+8   
25 фев 13:17:11
Vatandoshingiz
Муминжонов Навбахорда менимча мазза килиб ишлади!Лекин Сурхонда шундай мазза килиб ишлай олмайди!Насиб килса кучли булса бир кун Наманганга кайтади!!
+8   
25 фев 13:02:32
Akbar Tursunov
Сурхонга қойил лекин
Муминжов бу йил яна оркадан бошкаради Насб 2-3 ни олади худо хохласа ОЧЛ га Муминжонов олиб чикади
Пухта урганилган гап йук
Олга Сурхон Олга Мўминжонов
+8   
25 фев 12:57:08
Rustamoff
НАВБАХОРИМ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу хабардан шуни тушундимки айблов бир томонлама дейиляпти яни уйин сотган жазоланяпти сотиб олган эса йук Менимча Илхомни ютуги шунда булгар.
Ilhomni yutug'i toza ishlaganida bo'lgan. Haqiqat egiladi bukiladi lekin sinmaydi. Agar aybi bo'ganida hech qanday korrupsiya ham yordam bera olmagan bo'lardi. Ilhomni yutug'i uni ishi oliy sudga chiqgani. UFF tag'inam otdan tushsayam egardan tushmay 1 yilini qoldiribdi. Mo'minjonov haliyam insofli ekan qilmagan ishiga javob berib o'tiribdi ohirigacha borsa yutib chqgan bo'lardi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг