UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  0 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  0 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  31 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  15 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  8 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

Илҳом Мўминжонов: “Жамоамизда энг кучли футболчилар тўпланишган” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Жамоамизда энг кучли футболчилар тўпланишган”

“Навбаҳор” – “Шўртан” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди:

 - Бугун шиддатли ўйин бўлди. Учрашувни қийин ўтишини кутгандик. “Шўртан”га қарши аниқ тўп узатишларни амалга ошириб комбинацион ва бу орқали чиройли ўйин кўрсата олмадик. Ғузорликлар ўз майдонидаги сўнгги икки ўйин давомида “Локомотив” 80, “Пахтакор” 85 фоиз тўп билан муомила қилган бўлишларига қарамай “Шўртан” дарвозасини ишғол қила олишмаганди. Жамоада мураббий алмашадими ёки раҳбариятми “Шўртан” жамоасида бугунги кунда кучли футболчилар тўпланишган. Жамоа кучли ҳимоя чизиғига эга бўлиш билан бир қаторда аҳил коллектив жамланган. Рақиб ўйинини мураббийлар штаби билан ўрганиб чиққанимизда бир-икки тўп оширишдан кейин фақат олдинга ўйнаш керак деган хулосага келгандик. Кўп тўп оширишлар орқали ҳаракат қилиб, “Шўртан” ҳимоясини ёриб ўтишда қийналардик. Агарда “Локомотив” ва “Пахтакор” каби услубдан фойдаланганимизда гол ура олмасдик ва жарима тўпи ишламаган бўлардик. Танаффус пайтида ҳам футболчиларга бир-икки тўп оширишдан кейин олдинга ўйнаш лозимлигини тушунтиргандим. Бундай услубдаги футбол кўпчиликка ёқмайди. “Шўртан” жамоаси ҳимояда кучли ўйин намойиш этишини инобатга олган ҳолда шу тарзда ҳаракат қилишга мажбур бўлдик. Футболчиларимизга намойиш этилган ўйин ва бор кучлари билан тўп суришгани учун раҳмат айтаман.

Азизбек Турғунбоев захирадан майдонга тушиб, ўйинга киришиб кета олмади. Турғунбоев яхши футболчи асосий таркибга киритганимда зўр ўйнаганди. Ўйлашимча уни бироз эртароқ майдонга туширдим. Аббос Отахоновда жароҳат борлиги сабабли Азизни таркибга қўшгандим. Ўзимнинг фаолиятимдан хулоса қилиб айтадиган бўлсам биринчи бўлимдан кейин майдонга тушган футболчини ўйинга киришиб кетиши баъзи холларда қийин кечади. Кўп хато қилгани ва айрим вазиятларга улгурмаганлиги сабабли ўрнига бошқа футболчини туширишга мажбур бўлдим.

Бекободда “Металлург”га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Аҳамият берган бўлсангиз, танаффусдан кейин ҳужумчиларни майдонга туширдим. Натижада ҳужум чизиғимизда Йованович, Аҳмедов ва Саидовлар ҳаракат қилишди. Саидовнинг Бекободдаги ўйини жуда ёмон чиқди. Яъни ўзини кўрсата олмади. Бу ҳақда уни ўзига машғулотлар ва жамоа аъзолари билан ўтказилган йиғилишларда ҳам айтиб ўтдим. Ўйини чиқмаганлиги сабабли захирада қолдирдим. Бугунги учрашувда эса танаффусдан кейин унга ишонч билдирдим. Мансурга Бекободдаги ўйинни эсдан чиқариб, бугунги баҳсда ўз имконияти даражасида тўп суришини айтиб ўтдим. Саидов майдонга тушиб, ўзини кўрсатди ва хавфли вазият яратди. Агарда баҳс охиридаги вазиятдан самарали фойдаланганида ҳисоб 2:0 кўринишига келарди. Ихтиёримда бўлган барча футболчиларга доимо ишонч билдираман.

Ўйинларда жамоамизга осон бўлмайди. “Пахтакор”га қарши Тошкентда ўтадиган учрашувга фақат ғалабани кўзлаб борамиз. Ҳозирги кунда ҳимоямиздан кўнглимиз тўқ. Бешта учрашувдан бери дарвозамиз дахлсизлигини таъминлаб келмоқдамиз. Ҳужумда бироз омадимиз юришмаяпти. Айнан шу сабабли кичик ҳисобларда ғалаба қозонмоқдамиз. Бошқа барча ўйинларда бўлгани каби Тошкентда ҳам ютуқ учун ҳаракат қиламиз. “Пахтакор”дек жамоадан уч очкони тортиб олиш биз учун шарафли бўларди. Олдинда мураккаб учрашувлар турибди. Шу сабабли, эртадан дам олишсиз навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришни давом эттирамиз.  Бу йилги мавсумда олий лигада қатнашаётган барча жамоаларни кучи деярли бир хил. Чунки, футболчилар ёшлар ўсмоқда. Бундан ташқари исталган жамоа таркибида кучли ва тажрибали футболчилар мавжуд. Барча ўзини кўрсатишга интилмоқда. Бу жиҳат эса чемпионатни қизиқарли тус олишига замин яратмоқда. Ўз навбатида “Навбаҳор” ҳам яхши, ижобий натижалар қайд этиб, наманганлик мухлисларни хурсанд қилиш ниятида.

Ишқибозларимиз мураббийлар штабига ишонишса ва жамоага далда бўлишса ўзимизни ва мухлислар юзини ёруғ қилиб, “Навбаҳор” жамоасини имкон қадар кучлилар қаторига қўшишга ҳаракат қиламиз. Иложи бўлса халқаро майдонда ҳам тўп суришни истаймиз. Айримлар жамоадаги футболчиларни халқаро майдонда муносиб тарзда тўп суришига тажрибаси етмаслиги мумкин дейиши мумкин. Лекин, жамоамизда айни пайтда энг кучли футболчилар тўпланишган. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни сафар учрашувларида ҳам қўллаётган мухлисларимизга миннатдорчилик билдири ўтаман.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика