UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  5 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  19 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  0 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  99 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13

Илҳом Абдуғаниев: «Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Бунинг ўзига яраша масъулияти бор» Янгиликлар

Илҳом Абдуғаниев: «Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Бунинг ўзига яраша масъулияти бор»

«Вишиста Краков» жамоасига қарши жамоа сардори сифатида майдонга тушган Илҳом Абдуғаниев учрашувдан сўнг андижонликлар матбуот хизматига интервью берди.

- Илҳом, аввало ўйиндан олган таассуротларингиз қандай бўлди?

- Ўйинни суст бошладик ва тезкор гол қабул қилиб олдик. Бу рақиб жамоани руҳлантирди ва иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Аммо ёмон ўйин бўлмади, деб ўйлайман. Биз ҳам етарлича вазиятлар яратдик. Бироқ охирида голга айлантира олмадик. Биласиз, таркибимизда янги келган футболчилар бор. Улар жамоа ўйинига мослашиб боришяпти. Худо хоҳласа, қолган учрашувларда яхши ўйнаб ижобий натижаларга эришамиз, деган умиддаман.

- Сиз ушбу учрашувда жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушдингиз. Сардорлик боғичи остида тўп суриш қандай бўлди?

- Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Буни албатта ўзига яраша масъулияти бор.

- Олдимизда яна 3 та ўйин бор. Лекин шу кунгача бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувлари орасида сиз учун энг қийин рақиб қайси бўлди?

- Ҳа, йиғинимиз давомида яна 3 та ўйинимиз бор. Албатта, ўртоқлик учрашувлари орқали бор эътиборимизни ўйинимизни шакллантиришга қаратяпмиз. Шу кунгача бўлган ўртоқлик ўйинлари орасида қийин рақиб «Борас Баня-Лука» жамоаси бўлди, деб ўйлайман.

- Учрашувда иккала жамоа ноқулай об-ҳаво шароитида ўйнади. Бу ҳол қанчалик таъсир қилди, деб ўйлайсиз?

- Бугунги ўйин ёмғир остида ўтди. Бироқ учрашувга унчалик таъсир кўрсатди, дея олмайман. Чунки майдонда рақиб ҳам, биз ҳам шу шароитда ўйнадик. Балки чемпионат бошларида ҳам шунақа об-ҳаво шароитида ўйнашимиз мумкин. Жамоамиз Худо хоҳласа, бундай ҳолатларга ҳам тайёр бўлади.

- Учрашувдаги тезкор голлардан кейин ҳам жамоа тушкунликка тушмади ва рақибга муносиб қаршилик кўрсатди. Кутилмаган тезкор голлар ўйин режасини ўзгартириб юборди, деб ўйлайсизми?

- Албатта, тезкор гол ўйинга таъсир кўрсатади. Бироқ учрашув давомида биз рақибга бутун ўйинда устунлик қилишига йўл қўймадик. 2 та голдан кейин бизда ҳам яхши ҳужумлар бўлди. Иккинчи бўлим бошларида 2-3 та яхши вазиятимиз бор эди. Ҳакам томонидан жамоадошимизга қизил карточка кўрсатилганидан сўнг бир футболчи кам бўлиб қолдик. Шунга қарамасдан йигитлар вазиятлар яратишга ҳаракат қилишди.

- Умуман, Анталия йиғини жамоамиз учун қанчалик фойдали бўляпти, деб ўйлайсиз?

- Анталиядаги йиғинимиз табиийки, жамоамизга катта фойда бўляпти. Машғулот қилишга шароитлар жуда яхши. Икки маҳалдан машғулот, жисмоний ва тактик томондан мураббийлар жамоа устида ишлашяпти. Қолаверса, жуда яхши савиядаги спарринг-рақиблар билан ўйнаяпмиз. Ушбу беллашувлар орқали оптимал формага кириб, чемпионатга пухта тайёрланиб боряпмиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика