UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  0 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  4 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  1 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  7 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  6 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  8

Ильгиз Танташев ва Руслан Серазитдинов ОЧЛ чорак финалида ишлайди Янгиликлар

Ильгиз Танташев ва Руслан Серазитдинов ОЧЛ чорак финалида ишлайди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ОЧЛ–2017 чорак финал дастлабки ўйинларидан бири — “Шанхай СИПГ” (Хитой) ва “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) клублари ўртасидаги учрашувга расмийларни тайинлади.

Мазкур ўйинда ўзбекистонлик реферилардан Ильгиз Танташев дарвоза ортидаги ҳакам вазифасини бажарса, Руслан Серазитдинов захира ҳаками бўлиб ишлайди. Қуйида учрашувнинг барча расмийлари билан танишинг.

Бош ҳакам: Наваф Абдулла (Баҳрайн);
Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла ва Иброҳим Муборак Сабт (иккиси ҳам Баҳрайн);
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби (Баҳрайн), Ильгиз Танташев (Ўзбекистон);
Захира ҳаками: Руслан Серазитдинов (Ўзбекистон);
Ҳакамлар назоратчиси: Чёнг Йим Яу (Гонконг);
Учрашув комиссари: Талал Муҳаммад Али (Иордания).



Аввалроқ Ўзбекистон Биринчилигида дарвоза ортидаги ҳакамлар синовдан ўтказилгани, Ильгиз Танташев айнан дарвоза ортидаги рефери бўлиб ишлагани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, “Шанхай СИПГ” – “Гуанчжоу Эвергранд” учрашуви 22 август куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика