Ильгиз Танташев ЖЧ саралаш ўйинига таклиф олди

Xayrulla Xoliqov
8 ноя 2021
11 ва 16 ноябрь кунлари Осиёда ЖЧ саралаш баҳслари давом эттирилади.

16 ноябрь куни Ироқ терма жамоаси "ўз майдонида" Жанубий Кореяни қабул қилади. Бу ўйинни ҳамюртимиз Ильгиз Танташаев бошқариб боради. "Ўз майдонида" сўзи қўштирноққа олингани сабаби, учрашув Доҳадаги "Тани бин Жассим" стадионида бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, бу Танташев учун "A" гуруҳи жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин бўлади. Бунгача бухоролик ҳакам "B" гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистони - Вьетнам ҳамда Саудия Арабистони - Хитой учрашувларини бошқариб борган.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia