Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинини бошқаради

Tolibjon Qosimov
13 мар 2024, 14:18
Хабарингиз бор, 2026 йилда Шимолий Америкада ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун Осиё қитъаси саралаш учрашувлари ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган ва саралашнинг дастлабки босқичида ҳакамларимиз 3 та учрашувни бошқарган эди.

Саралашнинг иккинчи босқичидан ўрин олган Яман – БАА учрашувини Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Қанотларда унга Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам берса, яна бир ҳамюртимиз Аскер Нажафалиев захира ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган. Бундан ташқари, ушбу босқич доирасидаги Фаластин – Бангладеш баҳсига яна бир вакилимиз — Владислав Цейтлин ҳакамлар назоратчиси сифатида тайинлов олган.

Қуйида улар бошқарадиган учрашув маълумотлари билан танишинг:

ЖЧ-2026 саралаши, 2-босқич

Осиё минтақаси, "H" гуруҳи

Яман – БАА

27.03.2024 | 00:00

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев.

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев.


Осиё минтақаси, "I" гуруҳи

Фаластин – Бангладеш

21.03.2024 | 23:30

Назоратчи: Владислав Цейтлин


Вакилларимизга ушбу учрашувларда омад тилаймиз!


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: t.me/uzfhm