UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  0 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  0 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   2 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  4 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  7 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  28 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9

Икром Алибоев: "Локо"нинг вазифаси - чемпионлик. Менинг асосий мақсадим - "кучли бешлик"ка йўл олиш" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Локо"нинг вазифаси - чемпионлик. Менинг асосий мақсадим - "кучли бешлик"ка йўл олиш"

Яқиндагина Австрияда йиғин ўтказиб қайтган "Локомотив" жамоаси Тошкентга қайтиб келди. "Темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев сафар таассуротлари, жамоанинг иккинчи даврадаги мақсади ва ўзининг шахсий режалари ҳақида сайтимизга қисқача интервью берди.

"Жамоамиз билан иккинчи даврага тайёргарликни Австрияда олиб бордик. Ҳаммаси режа асосида ўтди. У ерда тўртта назорат учрашуви ўтказдик. Барча ўйинларда қатнашдим. Жароҳатимдан фориғ бўлдим. Иккинчи давра ўйинларида майдонга қайтаман", - дея гап бошлади Икром Алибоев.

- "Локомотив" иккинчи даврада пешқадамликни ўз қўлига олишига ишонасизми?


- Буни ҳаммасини вақт кўрсатади. Бизнинг мақсадимиз доимо биринчи ўринни қўлга киритиш. Бу мавсумда чемпионликни қўлга киритишни истаймиз. Иккинчи даврадаги барча беллашувларни ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон Кубогининг ярим финал баҳсидаги рақибларингиз "Насаф" бўлади. "Локомотив" ушбу тўсиқдан ўта оладими?

- Финалга йўл олишимизга ишонамиз. "Насаф" жуда ҳам кучли жамоа. Қаршиликларда жамоавий ўйин жуда яхши йўлга қўйилган. Деярли барча футболчилари 5-6 йилдан буён бирга ёнма-ён тўп тепишмоқда. Биз эса ўтган йилги натижамизни такрорашга уриниб кўрамиз.

- Сизга бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими?

- Ҳеч бир жамоа шахсан менга таклиф билан чиққани йўқ. Балки жамоага бу борада таклифлар бўлгандир. Бу борада хабардор эмасман. Бу масалада ҳаммасини клуб ҳал қилади. Ўзбек футболчиларининг биринчи мақсади европада тўп тепиш. Ўзимга келадиган бўлсак, менинг асосий мақсадим европанинг ўртамиёна чемпионатида эмас, балки кучли бешлик жамоаларининг бирига ўтиш.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика