UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  0 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  1 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  1 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  37 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  13 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  409

Иккита инобатга олинмаган гол, ноаниқ тепилган пенальти. "Сурхон" Туркияда Косово клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Иккита инобатга олинмаган гол, ноаниқ тепилган пенальти. "Сурхон" Туркияда Косово клуби билан дуранг ўйнади

Теглар :  Сурхон
Кеча Термизнинг "Сурхон" клуби Туркия йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказди.

12-дақиқада "Сурхон"да кўрикдан ўтаётган легионер Душан Растичнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли ҳисобга олинмади.

68-дақиқада "Баллкани" футболчиларининг голи ўйиндан ташқари ҳолат сабабли инобатга олинмади.

84-дақиқада бош ҳакам "Сурхон" фойдасига пенальти белгилади. Бироқ Асадбек Каримов пенальтидан гол ура олмади.

Шу тариқа учрашувда ҳисоб очилмади. Бу ҳақда "Сурхон" клуби матбуот хизмати хабар берди.

"Сурхон" - "Баллкани" (Косово) 0:0
Голга айлантирилмаган пенальти:
Асадбек Каримов 84 (ноаниқ).
"Сурхон": Владимир Назаров, Азиз Пирмуҳаммадов, Нодиржон Неъматхонов, Душан Растич, Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, Бобур Асқаров, Диёр Рамазонов, Дмитрий Плетнёв, Сарвар Абдуҳамидов, Асилбек Жумаев, Улуғбек Ҳошимов.
Захирадан тушганлар: Даврон Мерганов, Беҳруз Шайдулов, Абдуқодир Амирқулов, Егор Кримец, Сардор Маҳмудов, Ҳумоюн Шербўтаев, Асадбек Каримов, Достон Турсунов, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Абдуғофур Ҳайдаров.

Маълумот учун, "Сурхон" навбатдаги баҳсни 20 январь куни Сербиянинг "Радник" клубига қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика