

Ушбу учрашувнинг 90-дақиқасида ватандошларимиз ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов сариқ карточка олди ва бу ҳамма ўйлаганидек унинг иккинчи сариқ карточкаси эмасди.

Умуман олганда баҳснинг 41-дақиқасида кўрсатилган сариқ карточка титрда ёзилганидек Абдуқодир Хусановга аталмаганди.

ОФК протоколига эътибор берадиган бўлсак, 41-дақиқада Муҳаммадқодир Хамралиев ҳамда Улуғбек Хошимовга сариқ берилган. Абдуқодир Хусановда эса сариқ 90-дақиқада кўрсатилган. Демак, барчаси жойида, ҳеч ким хато қилмаган.



