Иккинчи лига: “Интернат” ўз майдонида “Жомбой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
21 май 2015
Самарқанд вилоят Иккинчи лига чемпионати “Б” гуруҳининг 2-турида “Интернат” ўз майдонида “Жомбой”ни қабул қилди.
Мазкур учрашувда йирик ҳисоб қайд этилди. "Интернат" стадионида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар “Жомбой” жамоасига 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувда мехмонлар хужумчиси Шерали Ёрбоев “Интернат” дарвозасига бир йўла тўртта тўп киритиб, “покер”га эришди. 

Иккинчи лига, “В” гуруҳи
20 май, 2 тур
“Интернат” (Самарқанд шаҳар) – “Жомбой” (Жомбой тумани) – 1:5.
Ҳакамлар:
 Х. Рустамов (Ургут) – 8,4, С. Ҳакимов (Ургут) – 8,0, С. Эшбоев (Ургут) - 9,0.
Назоратчи: С. Шарипов (Самарқанд).
Голлар: Камрон Ўктамов (53)  – Фарход Хасанов (17), Шерали Ёрбоев (23,59,65,67).

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: samfutbol.uz