Иккинчи даражали лигада ўйнайдиган Хитой клуби Эрикссонни истеъфога чиқарди

Aslanov Jasurbek
14 июн 2017
Хитойнинг "Шенжен" клуби бош мураббийсиз қолди.

69 ёшли мутахассис декабрь ойида Кларенс Зеедорф ўрнини эгаллаб, Хитой клуби бош мураббийига айланган эди.

"Шенжен" жорий мавсум Хитойнинг иккинчи даражали лигасида ўтказган 13 та учрашувнинг 6 тасида ғалабага эришди ва айни дамда 5-ўринни эгаллаб турибди.

Свен Йоран Эрикссон 2013 йилдан бери Хитой клубларини бошқариб келмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal