Иккичи Неймар. ПСЖ футболчилари "Монако"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди?

Оқил Абдубарноев
21 мар 2022
L’Equipe Франция чемпионати доирасида ўтказилган "Монако" — ПСЖ учрашувида футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолади.

Парижликларнинг беш нафар футболчиси 10 балллик тизимдан 2 балл олди. Булар — Неймар, Жоржиньо Вейналдум, Леандро Паредес, Нуну Мендеш ва Преснель Кимпембе.

Бош мураббий Маурисио Почеттинога клуб ҳужумчиси Килиан Мбаппе сингари 3 балл берилди. 

Жамоада икки футболчигина нисбатан юқорироқ баҳоланди — Данилу Перейра ва Жанлуижи Доннарумма 5 баллга лойиқ деб топилди.

"Монако" сафида Виссам Бен-Йеддер энг юқори баҳога эга чиқди — 8 балл.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: L’Equipe