Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади

Sherzod Nurmatov
17 май 2024
Жонни Эванс ва Том Хитон билан тузилган шартнома муддати тугамоқда.

"Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчиси ёзда жамоадан кетади, деб хабар берди "Football Insider" мухбири Пит О’Рурк.

Маълумотларга кўра, 36 ёшли ҳимоячи Жонни Эванс ва 38 ёшли дарвозабон Том Хитоннинг "қизил иблислар" билан келишуви мавсум охирида якунига етади.

Жонни Эванс жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Том Хитон охирги марта "қизил иблислар" сафида ўтган мавсум ҳаракат қилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Insider