II МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон U-20 футзал термаси мезбон Беларусни йирик ҳисобда таслим қилди

Sherzod Nurmatov
12 авг 2023
Ўзбекистон U-20 футзал терма жамоаси ​II МДҲ ўйинлари 3-турида Беларусга қарши ўйин ўтказди.

II МДҲ ўйинлари

3-тур

Ўзбекистон – Беларусь 4:0

Голлар: Жаҳонгир Нарзуллаев 12', Аширбек Тўлқинов 28', 38', Фазлиддин Ботиров 40'

Ўзбекистон (бошланғич таркиб): 12.Дониёр Умаров, 4.Фазлиддин Ботиров (с), 7.Музаффар Абдукаримов, 8.Аброр Аҳметзянов, 14.Аширбек Тўлқинов

Захира: Дониёр Абдувалиев, Суннатилла Бойматов, Фазлиддин Собиржонов, Дамир Мамадолиев, Сарварбек Нуркулов, Тимур Салимов, Тоҳирбек Абдукаримов, Жаҳонгир Нарзуллаев, Хуршид Хуррамов

Шуҳрат Тожибоев бошчилигидаги терма жамоа аввалроқ Россия билан 3:3 ўйнаган, Озарбайжонни эса 9:1 ҳисобида тор-мор келтирган эди. Энди Ўзбекистон U-20 термасининг плей-оффдаги рақиби Қирғиз Республикаси термаси бўлади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia