Игор Сергеевга АПЛ клуби қизиқмоқда?!

Alisher
22 апр 2021
Бу ҳақда таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ўз телеграм каналида маълум қилди.

"Қозоғистонда баъзи манбалар шундай ёзди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев англияликлар кузатувида экан. Эслатиб ўтаман, Игорь Актобе клубида муваффақиятли ўйнамоқда. Бу хабар асосли эканлигини тасдиқлай олмайман. Кўрдим, қизиқдим ва бўлишдим", - деб ёзмоқда Файзиев телеграм каналида.

Таъкидлаш керакки, "Актобе"нинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлган ҳамюртимизга эҳтимолий қизиқувчи бўлмиш "Шеффилд Юнайтед" жамоаси айни дамда Премьер-лигада сўнгги ўринда бормоқда ва жамоанинг келаси мавсумни Чемпионшипда ўтказиши аниқ бўлиб улгурган.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia