

Ўйиннинг 48-дақиқасида Игорь Сергеев ҳисобни очди. 86-дақиқада Игорь дублга эришди. Шу тариқа ҳужумчимиз миллий терма жамоа сафида ўзининг 53-учрашувида 15 ва 16-голларини урди.
Сергеев Улуғбек Бақоев (14та гол) ва Жаъфар Ирисметовни (15та гол) ортда қолдирди.
Ўзбекистон терма жамоасида гол уриш борасида Максим Шацких рекордчи ҳисобланади - 34та гол.




