

"Қийин ўйин ва ҳимояда мустаҳкам ўйнайдиган жамоага қарши тўп тепдик. Бундан ташқари илк дақиқалардан вақтни чўзиш ҳолатлари учради. Бу ўйин темпига таъсир ўтказди. Муҳими ғалаба қозондик, олдинга интилишда давом этамиз. Гол уриб жамоамга ёрдам берганимдан хурсандман. Кейинги ўйинга тайёрланамиз",- дейди Игорь Сергеев.
- "Пахтакор" кетма-кет учинчи ўйинда гол уришга қийналди. Ҳужумда нима етишмаяпти?
- Очиғи бу саволни беришингизни кутгандим. Биз ҳам буни яхши тушуниб турибмиз. Йигитлар, мураббийлар билан таҳлил қиляпмиз. 3 та рақиб ҳам ҳимояда яхши ўйнашди. Учинчи ўйинда гол урдик, биз бу борада ишлашда давом этамиз.



